МанзилМустақиллик шох кўчаси
Ишонч телефони+998 (75) 592-17-02

Косонда пилла топшириш ишлари бошлаб юборилди

Бугун эрта тонгдан косонлик пиллакорларга пилла топшириш бошлаб юборилди.

Айтиш жоиз, туманда жами 3637 қути ипак қурти тарқатилиб, 200 минг тонна пилла ҳомашёси олиш режалаштирилган.Туманда  1270 гектар тут плантацияси мавжуд бўлиб, 2020 йилда янгидан 150 гектар тутзор барпо этилди.

- Ипак қуртлари 1252 та фермер хўжалиги  ва 836 та касаначиларга тарқатилди,- дейди Косон «Агропилла» МЧЖ ходими Ихтиёр Ғозиев. - Ўйлаймизки, бу йил ҳам пилла режасини биринчилардан бўлиб бажарамиз. Бунинг учун пиллакорларимизга барча шароитлар яратиб берилмоқда.