МанзилМустақиллик шох кўчаси
Ишонч телефони+998 (75) 592-17-02

Косон туманида кичик саноат зонасининг қурилиш ишлари бошланди​

Косон туманида саноат ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш мақсадида қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Тумандаги «Янгиобод» маҳалласи ҳудудида қуриладиган кичик саноат зонаси шулар жумласидан.

Саноат зонанинг қурилиши учун доимий фойдаланишга 4 гектар ер майдони ажратилди. Айни пайтда ҳудудда қурилиш ишлари бошланган.



Дастлабки маълумотга кўра, саноат зонасининг қурилиш ишларида тадбиркорлар ташаббус билан чиққан. Улар ташаббуси туман ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланади.