МанзилМустақиллик шох кўчаси
Ишонч телефони+998 (75) 592-17-02

Яна бир муаммонинг ечими топилди

Бугун Косон тумани ҳокими Асрол Бойкараев тумандаги «Янгиобод» маҳалласига бориб, фуқаролар билан суҳбатлашди.

Маълум бўлишича, "Янгиобод" маҳалласидаги Ёшлар кўчасининг айрим йўллари аҳоли томонидан деворлар билан тўсиб олинган. Аниқланишича, бу деворлар ноқонуний қурилган.

Шу туфайли қўшнилар ўртасида норозилик келиб чиққан. Улар уйларга боришда муаммога учраётганини айтиб, ҳокимдан бу масалага ечим топишини сўрашди.

Туман ҳокими шу жойнинг ўзида тегишли мутасаддиларни чақириб, ҳолатни ўрганишни буюрди ва натижада ҳақиқатдан ички йўлларда ўзбошимчалик билан қурилиш қилингани аниқланди ва қурилиш эгаларига огоҳлантириш берилди.