МанзилМустақиллик шох кўчаси
Ишонч телефони+998 (75) 592-17-02

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Косондаги маҳаллаларни ўрганди

Куни кеча Қашқадарё вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ўткир Бўтаев Косон туманига келиб, «Маҳаллабай» ишлаш тизими бўйича ўрганиш ишларини олиб борди.
Ўринбосар тадбиркорлик соҳасини йўлга қўйган фуқаролар билан суҳбатлашди. "Арабхона", "Бойғунди", "Пудина" маҳаллаларида чорвачилик билан шуғулланаётганлар иш фаолияти билан танишди.