МанзилМустақиллик шох кўчаси
Ишонч телефони+998 (75) 592-17-02

“Сизларни ўрнингиз сезилмаяпти”. Косон ҳокими депутатларни танқид қилди

Бугун Халқ депутатлари Косон тумaни Кенгашининг VI чақириқ 13-сессияси ўтказилди. Сессияда Косон тумани ҳокими Асрол Бойкараев депутатлар фаолиятини танқид остига олди.

 
Туман ҳокимининг сўзларига кўра, карантин даврида кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантиришда депутатлар ўрни сезилмаган. Бу жараёнда айрим депутатлар иштирок ҳам этмаган.
– Синовли кунларда халқ ишонч билдириб сайлаган депутатлар четда қараб туриши керакми? Сизлар ҳам пастки қатламга тушинглар, ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинглар. Карантин даврида аҳолига тушунтириш ишларини олиб боринглар,- дейди туман ҳокими Асрол Бойкараев.
Сессияда туман ҳокими Халқ депутатлари Косон тумaни Кенгашига сайланган депутатлардан жараёнларга бефарқ қарамаслигини, маммолар очиқ айтилиши, депутатлик сўровлар ташкил қилиш лозимлиги ҳақида ҳам гапирди.
– Маҳалла раислари ва ҳокимлик вакиллари, тегишли соҳа ходимлари ҳақиқий эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантиришда иштирок этиб, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган фуқаролар ҳолидан хабар олди. Бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди. «Саховат ва кўмак» жамғармаси томонидан ҳар ой икки маротаба озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. Лекин бу жараёнда сизларнинг ўрнингиз сезилмаяпти. Бугундан эҳтиёжманд оилаларга, косонликларга эътибор қаратинг, уларга нисбатан муносабатингизни ўзгартиринг,-  дейди туман ҳокими ўз нутқи давомида.
Шунингдек, ўтказилган сессияда шифокорлар ҳам мурожаат билан чиқди. Дастлаб туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Олим Норбоев туманда эпидемиологик вазият ҳақида маълумот берди.

Маълумот учун, Халқ депутатлари Косон тумни Кенгашига 30 нафар депутат сайланган. Вилоят кенгашига тумандан сайланган депутатлар 5 нафар. Олий мажлис қонунчилик палатасида Косон туманидан 1 нафар депутат сайланган.