МанзилМустақиллик шох кўчаси
Ишонч телефони+998 (75) 592-17-02

Меморандум имзоланди

Косон тумани ҳокимлиги aхборот хизмати ва  Косон тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази  ўртасида меморандум имзоланди.

Кеча Қарши шаҳридаги "Журналистлар уйи"да вилоят Бандлик бош бошқармаси раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтган меморандум аввалида вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари ахборот хизмати раҳбарлари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумга кўра, энди ахборот хизмати раҳбарлари вилоятимизга жалб қилинаётган инвестиция дастурлари доирасида яратилган иш ўринлари, аҳолини касбга ўқитиш, меҳнат ҳуқуқи, субсидияларнинг мақсадли тақсимланиши каби бир қатор масалаларда вилоят, туман ва шаҳар бандлик бошқармалари билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиб, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш борасида иш олиб боришади.