МанзилМустақиллик шох кўчаси
Ишонч телефони+998 (75) 592-17-02

Кўзи ожизлар кутубхонаси учун янги жиҳозлар олиб бериладиган бўлди

Бугун Косон тумани ҳокими Асрол Бойкараевга маҳаллалардаги ўрганиш ишлари давомида Косон тумани ногиронлар жамияти раиси Нормурод Тўхтақулов мурожаат қилди.

Унинг таъкидлашича, жамият қошидаги кўзи ожизлар кутубхонасининг моддий-техник базаси эскирган.
Туман ҳокими жамият раисинининг талабидан келиб чиқиб, кутубхонага янги компьютер, кондиционер ва принтер олиб берилишини ваъда қилди. Маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағ эвазига сотиб олиниши режа қилинган мазкур жиҳозлар тез орада кутубхонага етказилади.