МанзилМустақиллик шох кўчаси
Ишонч телефони+998 (75) 592-17-02

Косон туманининг 2021 йил учун экспорт прогноз режаси тасдиқланди

Республика тармоқ вазирликлари томонидан 2021 йил учун саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт прогнози кўриб чиқилиб, тасдиқланди.

Унга кўра, Косон туманида 2021 йилда жами: 15 млн.583 минг АҚШ долларлик экспорт режалаштирилмоқда, жумладан: 9 млн. 639 минг АҚШ долларлик саноат маҳсуллотлари ҳамда 5 млн.944 минг АҚШ долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хорижга экспорт қилиниши кўзда тутилмоқда.

Маълумот учун: туманда 2020 йилда режалаштирилган 13,3 млн.АҚШ долларлик экспорт прогнози 101 фоизга бажарилиб 13,4 млн.АҚШ долларлик маҳсулотлар экспортга чиқарилган.