МанзилМустақиллик шох кўчаси
Ишонч телефони+998 (75) 592-17-02

Имконияти чекланган ва кам таъминланган оилалар йўқлаб борилиб, озиқ-овқат маҳсулотлари берилди

Куни кеча Косон тумани Обод маҳалласида туман ҳокими Асрол Бойкараев ва масъуллар имконияти чекланган ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олгани ҳақида хабар бергандик. Масъуллар шу куни маҳалладаги вазиятни ҳам ўрганди.

Н.Очиловнинг 4 нафар фарзанди бор. 2 нафари ногирон. Уларнинг яшаш шароити ҳам ўзига яраша. Туман ҳокими оила фарзандлари билан суҳбатлашди. Шундан сўнг, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар берилди.
 

Ш. Боймирзаев хонадонида 3 нафар фарзандини тарбияламоқда. Фарзандлардан бири ногирон. Бу оилага ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари берилиб, тиббий ёрдам кўрсатилиши айтилди.

Маҳаллада истиқомат қилаётган М. Дайновова ёлғиз боши билан 5 нафар вояга етмаган фарзандини тарбиялаб келмоқда. Унинг турмуш ўртоғи оғир касалликдан бундан бир неча йиллар илгари вафот этганди.
Туман ҳокими бу оиланинг уйини таъмирлашда амалий ёрдам кўрсатилишини айтди. Аёл ва фарзандларига моддий томондан кўмак берилишини алоҳида таъкидлади.