МанзилМустақиллик шох кўчаси
Ишонч телефони+998 (75) 592-17-02

Халқ депутатлари Косон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди (Фото)

Бугун Халқ депутатлари Косон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди.
Сессияда туман ҳокими Асрол Бойкараев Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ҳамда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда ҳудудий дастурларни тайёрлаш тўғрисида маъруза қилди. Сессияда туман сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ташкилот раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.








Кун тартибида Халқ депутатлари Косон тумани Кенгаши котибиятини ташкил этиш тўғрисида, Халқ депутатлари Косон тумани Кенгаши котибияти мудирини тайинлаш тўғрисида, Халқ депутатлари Косон  тумани Кенгаши котибияти бош мутахассисларини тайинлаш ва Халқ депутатлари Косон тумани Кенгаши котибияти фаолиятини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.