МанзилМустақиллик шох кўчаси
Ишонч телефони+998 (75) 592-17-02

Ёш ҳоким қандай ишлар билан банд?

Косон тумани ҳокими вазифасини 10 кун муддатда бажарувчи ёш ҳоким Мурод Маъдиев бугун Косон тумани Гувалак ва Пистали ҳудудларида лалми ерларни ўзлаштириб боғдорчилик ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.


Маълум бўлишича, ҳудудга “Академик Махмуд Мирзаев номли Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти” Қашқадарё филиали мутахассислари билан боғдорчиликнинг чўл ҳудудларга мос келадиган кўчат навлари ва агротехника тадбирлари тўғрисида қисқача музокара ўтказилди.

Косон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи М.Маъдиев томонидан “Академик Махмуд Мирзаев номли Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти” учун Пистали ҳудудида 30 гектар замонавий боғдорчилик тажриба участкаси ташкил этиш таклифи берилди.

Бундан ташқари, қудуқларни қазиб, трансформатор ўрнатиш ва сув чиқаришга масъул бўлган “Шаҳрисабз Яшил Диёр” МЧЖ мутасаддиларига 35 та тик қудуқ қазиб бўлинганлигини, аммо ҳозирги вақтгача электр таъминотига уланиш ва трансформатор ўрнатиш ишлари якунига етказилмаганлиги, бу эса деҳқонларнинг баҳорги ишларига салбий таъсир кўрсатишини билдириб, қисқа вақтда ишларни якунига етказиш бўйича кўрсатмалар берилди.