МанзилМустақиллик шох кўчаси
Ишонч телефони+998 (75) 592-17-02

Асрол Бойкараев: "Косон туманининг қиёфаси бутунлай ўзгаради"

Косон тумани ҳокими бугун ёшлар билан учрашувда Косон туманида келгусида бажариладиган ишлар ҳақида ҳам маълумот берди.


Туман ҳокимининг айтишича, туманда ичимлик сувини яхшилаш борасида тизимли ишлар амалга оширилади. Шунингдек, бунёдкорлик ва қурилиш ишлари бажарилиши эвазига туман янада кўркам қиёфа касб этади.

"Биз ҳаракатни бошлаганмиз. Туман марказидаги ёшлар боғининг қурилиш ишлари якунланиш арафасида. Шунингдек, ички ва марказий йўллар таъмирланмоқда. Янги тадбиркорлик объектлари барпо этилмоқда. Бу ишлар тўхтаб қолмайди. Косон тумани қиёфаси бутунлай ўзгаради",- дейди Асрол Бойкараев.

Мавзуга доир: 
Таътилдан қайтган Косон ҳокими ёшлар бандлиги масаласига эътибор қаратди
"Ҳар бир тадбиркор -  ёшларга мададкор" 1+1 лойиҳаси доирасида учрашув ташкил қилинди